Аҳмедовнинг собиқ жамоадоши Швецияда йил футболчиси бўлди

Россиянинг “Краснодар” клуби ҳамда Швеция терма жамоаси сардори Андреас Гранквист жорий йил мамлакатнинг “Энг яхши футболчиси” деб топилди.

Бундан ташқари 32 ёшли футболчи “Энг яхши ҳимоячи” номинациясида ҳам ғолиб бўлди.

Таъкидлаш лозимки, 2007 йилдан буён “Энг яхши футболчи” мукофотини “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Златан Ибрагимович ҳеч кимга бермай келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ўз вақтида Гранквист билан “Краснодар” сафида бирга тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!