Альбина жуфтликда финал учун курашади

10 август, 14:31 96

Альбина жуфтликда финал учун курашади

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, ҳамюртимиз Альбина Хабибулина Белгияда давом этаётган аёллар ўртасидаги халқаро турнирда иштирок  этмоқда.

Кеча юртдошимиз мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирнинг жуфтлик ва яккалик баҳсларида иштирок  этди.

Яккалик баҳсларида саралашдан чиққан ҳамюртимиз биринчи даврада голландиялик Бибиана Шоофс билан куч  синашди. 1 соат 26 дақиқа давом этган учрашувда Альбина рақибасига 4:6, 3:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Жуфтлик баҳсларида украиналик Анастасия Васильева билан жуфтлик ҳосил қилиб, Федерика Аркидиасоно/Оана Симион дуэтига қарши кортга чиқди. 1 соат 13 дақиқа давом этган беллашувда Альбина ва унинг шериги 6:2, 3:6, 10:6 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди.