Александр Гейнрих жамоаси ўртоқлик ўйинида мағлуб бўлди

 

Қозоғистоннинг “Ордабаси” клуби бир неча кундан бери Туркияда йиғин ўтказмоқда.

Қозоғистонликлар ушбу йиғин чоғида ўртоқлик ўйинлари ҳам ўтказишмоқда. Кеча терма жамоамиз ҳужумчиси “Ордабаси” сафида Албаниянинг “Люфтерани” клубига қарши назорат баҳсида майдонга тушди. Аммо Александр Гейнрих тўп тепадиган жамоа якунда 4:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Гейнрих ушбу беллашувда 45 дақиқа ҳаракат қилди. Аммо шу куни дарвозани ишғол қилиш унга насиб этмади. “Ордабаси” сафида голларни Самат Смаков, Ренат Абдулин ва Кайрат Аширбеков ўз ҳисобларига ёздириб қўйишди.

“Ордабаси”:

1-тайм: Бойченко, Толебек, Абдулин, Ерланов, Кожабаев, Бейсенов, Смаков, Гогуа, Гейнрих, Адирбеков, Тунгишбаев;

2-тайм: Бекбаев, Пазилхан, Миятбек, Алипбек, Адирбеков, Жаксибаев, Шамши, Уайс, Аширбеков, Булешев, Кайкибасов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!