Америка олимпиячиларининг юлдузи пофессионал боксга ўтди

  • 11 февраль, 2017, 11:15
  • 2
  • Бокс
 

Профессионал бокс оламининг энг қудратли промоутерлик компанияларидан бири - "Top Rank" раҳбарияти бокс бўйича АҚШ терма жамоасининг юлдузи Шакур Стивенсонни шартнома тузишга кўндирди.

Шакур Стивенсон ўсмирлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони, ўсмирлар олимпиаласи ғолиби бўлган. Рио Олимпиадаси эса 56 килограмм вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди.

- Стивенсон – ҳаваскорлар боксида америкаликларнинг ишонган боксчиси, - деди "Top Rank" раҳбари Боб Арум. - Агар уни тўғри йўналтирса, профессионал боксда ҳам оламшумул натижаларни қайд этади.

19 ёшли Шакур Стивенсон профессионал рингдаги дастлабки жангини 8 апрель куни ўтказиши кутилмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!