“Андерлехт” – “Манчестер Юнайтед” ўйинига оид фактлар

Бир неча соатлардан сўнг Европа лигаси чорак финали доирасидаги “Андерлехт” ва “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасидаги баҳс бошланади. Биз эса бўлажак учрашув олдидан мазкур баҳсга оид энг сара фактларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

>> “Бавария” – “Реал” учрашувига оид фактлар

>>“Ювентус” – “Барселона” учрашувига оид фактлар

>>ЕЧЛ. Ҳар бир босқичдаги энг йирик ҳисоблар

1. “Андерлехт” жамоаси “МЮ”га қарши 6 бор тўп сурган ва шуларнинг 3 тасида ғалаба қозонган бўлса, яна шунча баҳсда бельгияликлар зафар қучган;

2. 1956/57 йилги мавсумда “Андерлехт” Манчестерда 0:10 ҳисобида мағлуб бўлган ва бу Бельгия клуби тарихида еврокубоклардаги энг йирик мағлубияти саналади;

3. Златан Ибрагимович 2013/14 йилги мавсумда “ПСЖ” сафида ЕЧЛ доирасида “Андерлехт”га қарши ўйинда “покер”га эришган;

4. Андерлехт туманли альбионда ҳеч қачон ғалаба қозона билмаган – 15 ўйинда 12 мағлубият ва 3 дуранг;

>ЕЧЛ. “Боруссия Дортмунд” – “Монако” учрашувига оид фактлар

5. “Андерлехт” еврокубоклар чорак финалида сўнгги бор 1996/97 йилги мавсумда тўп сурган ва ўшанда УEФА кубоги чорак финал босқичда “Интер”га имкониятни бой бериб қўйган ва турнирни тарк этган;

6. “МЮ” шу кунга қадар халқаро майдонда фақатгина Европа лигаси(УEФА кубоги)ни қўлга киритмаган;

>>“Бунёдкор” Эронда қандай ўйнаган?

7. Энг қизиғи “Юнайтед” еврокубоклардаги ўйинлар сони бўйича “Андерлехт”дан орқададир: 336-388;

8. Бироқ ғалабалар борасида “манкунианлар” сезиларли устунликка эга: 178-173;

9. Бундан ташқари бельгияликлар еврокубокларда энг кўп мағлубиятга учраган жамоа саналади – 134 мағлубият;

10. Еврокубокларда ўтказиб юборилган голлар сони бўйича эса “Андерлехт” фақатгина “Реал”га бу борада имкониятни бой беради – 503 та ўтказиб юборилган гол(“Реал”да 549);

>>Мадрид дербиси тарихидаги энг яхши 5 тўпурар

11. “МЮ” бош мураббийи Жозе Моуриньо сўнгги бор бу турнирда 2002/03 йилги мавсумда иштирок этган. Ўшанда “Порту”да ишлаган Жозе якунда бош совринни қўлга киритган эди;

12. Жозе Моуриньо бошлиқ “Челси” ЕЧЛ 2005/06 йилги мавсум гуруҳ босқичида “Андерлехт”га қарши баҳс олиб борган ва ўшанда ҳар иккала ўйинда “аристократлар”нинг қўли баланд келган – сафарда 2:0, уйда 1:0.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!