Андижонда "Келажагимиз умидлари" фестивалининг иккинчи куни ҳам ўз якунига етди

Хабарингиз бор шу кунларда Ўзбекистон футбол федерацияси ташаббуси билан мамлакатимизда болалар ва ўсмирлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва футболни оммалаштириш, истеъдодли болаларни саралаб олиш мақсадида Андижонда "Келажагимиз умидлари" футбол фестивали бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда.

Кеча Андижон шаҳридаги Олимпия захиралари спорт коллежи спорт залида 7 ёшли болалардан иборат 10та жамоа иштирокида мусобақалар ўтказилганди.

Бугун, мусобақанинг иккинчи куни вилоятининг Балиқчи туманида 8 ёшли болалар ўртасидаги мусобақа билан давом этди. Унда вилоятининг Балиқчи, Бўз ва Улуғнор туманларидан ташриф буюрган жами 100 нафар болалар иштирок этишди.

Фестивал давомида иштирокчи болаларга тўплар, спорт формалари ва махсус сертификатлар топширилди. 

Эслатиб ўтамиз, эртага "Келажагими умидлари" фестивали Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!