Анвар Бойназаров: Ўзбекистондаги илк профессионал жангимда ғалаба қозонишга ваъда бераман (фото ва видео)

Маълумки, 9 сентябрь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадиони “Asian Fight-2017” халқаро спорт мусобақасига мезбонлик қилади. Мазкур жанг кечасида юртимиз шарафини 9 нафар яккакурашчиларимиз ҳимоя қилишади. Улар орасида муай тай бўйича икки карра жаҳон чемпиони ва яккакураш спорт турлари устаси Анвар Бойназаров ҳам рингга кўтарилади.

66 кг вазн тоифасида рингга чиқадиган спортчимизга афғонистонлик Гулам Дастагир қаршилик қилишга ҳаракат қилиб кўради. Айни дам Бойназаров мазкур жангга тайёргарликни Таиландда давом эттирмоқда.

Анчадан бери Ўзбекистонда профессионал жанг ўтказишни орзу қилиб келар эдим. Жуда ҳаяжондаман. Мана шу кунларга ҳам оз қолди. Ватанимда бўладиган жангда мухлисларимга ғалаба тақдим этишни истайман ва бунинг учун астойдил ҳаракат қиляпман. Тайёргарликларнинг асосий қисми Таиландда бўлмоқда. Барча ўзбек профессионал спорт ишқибозларида ҳақиқий жанг кўрсатишни истайман, – дейди Бойназаров SPORTS.uz интернет порталига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!