Анвар Бойназаров: Рақибимни 1-раундда нокаутга учратганим ўзимга бўлган ишончни янада оширди

Ўзбекистонлик яккакураш жанглар устаси Анвар Бойназаров кеча Хитойнинг Чонгқинг шаҳрида бўлиб ўтган “TOPKING WORLD SERIES 2017” турнири доирасида ўтказилган жанг кечасида бразилиялик Марлон Роберто дос Сантосни биринчи раунддаёқ нокаутга учратди.

Кечаги жанг "EM LEGEND" турнир доирасига кирмайди. Бу шунчаки профессионал жанг ҳисобланади. Спортчимиз ушбу тўқнашувдан сўнг SPORTS.uz интернет ахборот порталига ўз таассуротларини билдириб ўтди.

anvar boynazarov

23 ёшли рақибим жуда кучли эди. Шу сабаб бу жангга кучли тайёргарлик кўрдим. Бу эса ўз самарасини берди. Жангнинг бунчалик тез тугашини кутмагандим. Уни биринчи раунддаёқ нокаутга учратганимдан сўнг шижоатим янада ошди. Умид қиламанки, бу кейинги жангларга ҳам менга ишонч билан боришимга катта ёрдам беради, – дейди Бойназаров SPORTS.uz нашрига.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз “EM LEGEND” турнирида энг кучли 32 спортчи иштирок этаётган мусобақанинг ярим финал босқичигача етиб борган. Ҳозирча бу жангнинг қачон бўлиши маълум қилинганича йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!