“Арсенал” 0:3 ҳисобида ортда бораётиб, сўнгги дақиқаларда ҳисобни тенглаштирди

Англия чепионати 20-турида “Арсенал” футболчилари сафарда “Борнмут” меҳмони бўлди. Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйинда 3:3 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Ўйиннинг 16-дақиқасида Дэниэлс ҳисобни очган бўлса, 20-дақиқада Уилсон ҳисобни оширди. 58-дақиқага келиб Фрейзер “Борнмут” фойдасига учинчи голни киритди.

Кейин навбат “Арсенал”га етиб келди. 70-дақиқада Санчес, 75-дақиқада Перес гол киритишди. Ўйин якунида доимгидек Оливье Жиру гол киритиб, “тўпчилар”ни мағлубиятдан сақлаб қолди.

Борнмут – Арсенал 3:3 (2:0, 1:3)

Голлар: 1:0 – 16 Дэниэлс, 2:0 – 20, пенальти Уилсон, 3:0 – 58 Фрэйзер, 3:1 – 70 Санчес, 3:2 – 75 Перес, 3:3 –90+2 Жиру.

Борнмут – Боруц, Кук, Дэниэлс, Фрэнсис, Аке, Артер, Гослинг, Фрэйзер (Смит, 68), Станислас, Кинг (Серман, 63), Уилсон (Смит, 90).

Арсенал – Чех, Мустафи, Монреаль, Бельерин, Косьельни (Габриэл, 64), Коклен (Окслейд-Чемберлен, 28), :ака, Санчес, Рэмзи, Ивоби (Перес, 63), Жиру.

Огоҳлантириш: Бельерин (32), Кук (44), Рэмзи (45), Мустафи (80), Боруц (86).

Четлатиш: Фрэнсис (82).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!