“Арсенал” “Челси”нинг рекордини такрорлади

Лондоннинг “Арсенал” клуби Англия Премьер-Лигаси 12-туридан ўрин олган “Тоттенхэм”га қарши баҳсда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу “тўпчилар”нинг АПЛ доирасида ўтган “Лондон дерби”ларида қўлга киритган 119-ўйин бўлди.

Арсен Венгер жамоаси бу борада “Челси” томонидан ўрнатилган рекордни  такрорлади. “Лондон дерби”ларида ғалаба қозониш борасида учинчи энг яхши кўрсаткич “Тоттенхэм”га тегишли – 79 ғалаба.

“Вест Хэм”(61 ғалаба) ва “Фулхэм”(25 ғалаба) жамоалари эса мос равишда тўрт ва бешинчи энг яхши натижаларни қайд этишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!