Ашхобод-2017. Эркин курашчиларимиз 3 та медаль қўлга киритишди

Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтаётган ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларида эркин кураш баҳслари ҳам ўзининг қизғин палласига кирди.

Бугун спортнинг ушбу турида гиламга чиққан 3 нафар вакилимиз терма жамоамиз ҳисобига  медаллар шодасини тақдим этишди.

Жамоамизга биринчи олтин медални Маҳмуджон Шавкатов олиб келди. Тажрибали курашчимиз Бекзод Абдураҳмонов эса финалда эронлик спортчини 6:1 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Аёллар ўртасидаги баҳсларда 48 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Даулетбике Яхшумуратова 3-ўрин кечган беллашувда қозоғистонлик рақибасидан устун келди ва мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!