Asian Fight-2017 мусобақасидаги ўзбек жангчиларининг рақиблари билан танишинг

Хабарингиз бор, 9 сентябрь куни Ўзбекистон пенчак-силат федерацияси томонидан Тошкентда силат бўйича ташкил қилиниши режалаштирилган Asian Fight 2017 халқаро жанг шоусида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар номи эълон қилинди.

“Бунёдкор” стадионида ўтказилиши белгиланган мазкур шоуда саккиз нафар яккакурашчимиз рингга чиқиши режалаштирилган.

57 кг
Исроил Расулов (Ўзбекистон) – Муҳаммад Хаири (Сингапур)

66 кг
Аюбхон Камолов (Ўзбекистон) – Викаш Даҳия (Ҳиндистон)

Анвар Бойназаров (Ўзбекистон) – Гулам Дастагир (Афғонистон)

70 кг
Муҳаммадали Тоштурғунов (Ўзбекистон) – Бектур Мангиев (Қирғизистон)

77 кг
Улуғбек Умаров (Ўзбекистон) – Абдул Сами Файзий (Афғонистон)

86 кг
Маҳмуд Мурадов (Ўзбекистон) – Магами Баирамов (Озарбайжон)

91 кг
Ҳасанхон Баратов (Ўзбекистон) – Михаил Холдоркин (Россия)

115 кг
Жасур Мирзамуҳаммедов (Ўзбекистон) – Вартан Апариан (Кипр)

 

 

Эслатиб ўтамиз, ушбу жанг кечасидага шунингдек, жаҳон юлдузлари – актёр Жан-Клод Ван Дамм, яккакураш жанглари устаси Жефф Монсон ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!