“Астана” – “Спортинг” қарама-қаршилиги рекорд ўрнатди

Бугун Европа лигасида 1/16 финал баҳсларига қуръа ташланди. Унга кўра, Қозоғистоннинг “Астана” клуби бу босқичда Португалиянинг “Спортинг” жамоасига қарши баҳс олиб борадиган бўлди.

Ушбу қарама-қаршилик ҳали бўлиб ўтмасиданоқ турнир тарихида рекорд ўрнатиб бўлди. Бу ҳақда Sports.kz хабар бермоқда.

Гап шундаки, ушбу иккала жамоа жойлашган шаҳарлар ораси рекорд даражада узоқ. Аниқроғи 7323 км(Google Maps маълумоти)ни ташкил этади.

Бу борадаги олдинги рекорд эса Олматанинг “Қайрат” ҳамда Франциянинг “Бордо” жамоалари қайд этишган эди. Бу ўйинни ўтказиш учун жамоалар 5947 км масофани босиб ўтишган эди.

Қайд этиш жоиз, “Астана” 2015/16 йилги мавсум ЕЧЛ доирасида Лиссабонда бўлган ва ўшанда қозоғистонликлар “Бенфика”га қарши баҳс олиб борган эдилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!