“Аякс” – “Шальке-04” ўйинига оид фактлар

Бир неча дақиқалардан сўнг Европа лигаси чорак финали доирасидаги “Аякс” ва “Шальке-04” жамоалари ўртасидаги баҳс бошланади. Биз эса бўлажак учрашув олдидан мазкур баҳсга оид энг сара фактларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

>>“Сельта” – “Генк” ўйинига оид фактлар

>>“Андерлехт” – “Манчестер Юнайтед” ўйинига оид фактлар

>> “Бавария” – “Реал” учрашувига оид фактлар

1. Ҳар иккала жамоа УEФА кубоги/Европа лигасини олдин қўлга киритишга улгурган. “Аякс” 1991/92 йилги мавсумда, гельзенкирхенликлар эса 1996/97 йилги мавсумда бош совринни қўлга киритишган;

2. “Шальке-04” ҳужумчиси Клаас-Ян Хунтелар 3 мавсум “Аякс”да ҳам тўп сурган ва амстердамликлар сафида 100 га яқин гол киритишга эришган;

3. “Аякс” сўнгги бор Германия жамоалари билан 2012/13 йилги мавсум ЕЧЛ доирасида “Боруссия Дортмунд” билан ўйнаган;

>>“Ювентус” – “Барселона” учрашувига оид фактлар

4. Ўшанда амстердамликлар ўз уйларида дортмунликларга 1:4 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Аммо “Аякс” ўз майдонида Германия клублари билан ўтган 14 ўйиннинг 12 тасида ғалаба қозонганлигини таъкидлаш жоиз.

5. Умуман “Аякс” немис жамоалари билан 32 марта ўйнаган ва жамоа бу ўйинларда 20 та ғалаба ва 5 дурангга эришган бўлса, қолган 7 ўйинда имкониятни бой берган;

6. “Шальке-04” эса ўз навбатида голландия жамоалари билан 8 бор тўқнаш келган. Гельзенкирхенликлар бу ўйинларда 3 ғалаба, 1 дурангга эришган. Шунингдек, 4 марта имкониятни бой берган;

>>ЕЧЛ. Ҳар бир босқичдаги энг йирик ҳисоблар

7. 2010 йилдан эътиборан УEФА кубоги турнири Европа лигасига айлантирилган ва “Аякс” шундан буён ҳар мавсум мунтазам ушбу мусобақада иштирок этиб келади. Аммо жамоа бу давр ичида илк бор чорак финалга чиқди;

8. Умуман “Аякс” сўнгги бор УEФА тасарруфидаги мусобақаларда чорак финалда 2002/03 йилги мавум ЕЧЛда ўйнаган;

9. “Шальке-04” клуби эса 2011/12 йилги мавсумда ЕЛ чорак финалида “Атлетик”ка тўқнаш келган ва ана шундан буён жамоа илк бор чорак финалга чиқди;

>ЕЧЛ. “Боруссия Дортмунд” – “Монако” учрашувига оид фактлар

10. Ҳар иккала жамоа ҳам УEФА кубогида бир вақтлар ғолиб чиқишган. “Аякс” 1996/97 йилги мавсумда, “Шальке-04” эса 1991/92 йилги мавсумда.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!