Азиз Ибрагимов тўп сурадиган жамоа ғалабага эришди

Бугун Латвия чемпионатида 23-тур ўйинлари  давом эттирилди. Ҳамюртимиз Азиз Ибрагимов фаолият олиб борадиган “Спартакс” жамоаси ўз майдонида “Метта/Лу”ни қабул қилди.

Сўнгги 3 та баҳсда мағлуб бўлиб, мухлисларини бироз ранжитиб қўйган юрмалаликлар бу турда 3:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Ибрагимов ушбу беллашувни асосий таркибда бошлади ва 65-дақиқада захирага олинди. Ушбу ғалабадан сўнг, “Спартакс”нинг очколари сони 37 тага етди ва ҳисобида 4 та захира ўйинига эга бўлган юрмалаликлар турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб туришибди.

Латвия чемпионати.  23-тур

“Спартакс” – “Метта/Лу” 3:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!