Баҳодир Насимов 17 ўйиндан буён гол кирита олмаяпти

Ҳамюртимиз Баҳодир Насимов Жанубий Корея К Лига Челленж лигасида иштирок этувчи “Ансан Гринерс” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

Кеча ушбу жамоа 34-тур доирасида “Асан Мугунва” клубини меҳмон қилди. Мазкур баҳс меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

Ҳамюртимиз ўйинни асосий таркибда бошлади ва иккинчи бўлим аввалида захирага олинди. Бу вақтга қадар у ҳакам томонидан огоҳлантирилган эди. Ўтган турда ҳам Насимов ҳакам томонидан сариқ карточкага лойиқ кўрилганлигини инобатга оладиган бўлсак, у келгуси турни дисквалификация туфайли ўтказиб  юборади.

Қайд этиш жоиз, 30 ёшли ҳужумчи апрель ойидан буён гол кирита олаётгани йўқ ва унинг голсиз серияси 17 та ўйинга етди.

К Лига Челленж. 34-тур

“Ансан Гринерс” – “Асан Мугунва” 0:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!