Баҳтиёр Ҳамидуллаев: Мақсадим Шаҳрихонга катта футбол нафасини олиб келиш


Андижон вилояти чемпионати финалида "Шахрихон-1926" жамоаси рақиби "УзДонгЯнгКо" жамоасини мағлуб этиб ўтиш бахсларига йўлланма олди. Учрашувдан сўнг "Шаҳрихон-1926" жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ҳамидуллаев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Финал учрашуви ҳақиқий финалдек ўтди. Бизнинг жамоамиз бу ўйинга муносиб тайёргарлик олиб борганди. Ман шогирдларимга керакли кўрсатмаларни беришга ҳаракат қилдим. Уларга ўзлари истагандек тўп суришларини таъкидлаган эдим. Тўғри камчиликларимиз кўп. Буларни секин-аста йўқотишга ҳаракат қиламиз. Бугунги ғалаба учун футболчиларга раҳмат айтаман.

- Рақиб жамоа билан аввал ҳам тўқнаш келгандик. Кубок бахсларида мағлуб бўлган эдик. Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқариб бугун муваффақият қозондик. "УзДонгЯнгКо" таркибида тажрибали ўйинчилар талайгина эди. Мен бугунги учрашувда асосан ёш ўйинчиларга эътибор қаратдим.

- Кейинги режаларимиз ҳақида гапирадиган бўлсам, биз ҳали тўхтаб қолиш ниятимиз йўқ. Яқин кунларда Фарғона вилояти чемпиони "Ифтихор" жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирганмиз. Биз бу учрашувлар орқали ўтиш ўйинларига тайёргарлик кўрамиз. Мен тайёргарлик давомида маҳаллий ёшларга кўпроқ эътибор қаратишни мақсад қилганман. Мақсадим Шаҳрихонга катта футбол нафасини олиб келиш.

Комилжон Икромов сухбатлашди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!