Барча даврларнинг энг яхши боксчилари рейтингида Мейвезер етакчи, Майк Тайсон эса 73-ўринда

11 август,2017, 07:27 2623

Барча даврларнинг энг яхши боксчилари рейтингида Мейвезер етакчи, Майк Тайсон эса 73-ўринда

Икки вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони украиналик Владимир Кличко BoxRec портали томонидан тузиган рейтингга кўра, барча даврларнинг энг яхши боксчилари ТОП-20талигидан ўрин олган. Эслатиб ўтамиз, боксчи 3 август куни профессионал фаолиятига якун ясаган эди. Айни дамда у ушбу рейтингнинг 17-поғонасида бормоқда.

Мазкур рўйхатни беш вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони америкалик Флойд Мейвезер борқариб бораётган бўлса, Рэй Робинсон, Арчи Мур, Мэнни Пакьяо, Бернард Хопкинс кучли бешликка якун ясаган.

“Бокс қироли” Мухаммад Али эса олтинчи ўрин билан кифояланган. Шунингдек, Алидан кейин рейтингнинг юқори қисмида Хулисо Сезар Чавес (7), Жо Луис (8), Сэм Лэнгфорд (9), Эвандер Холифилд (10), Рой Жонс (11), Гарри Уиллс (12), Роберто Дюран (13), Оскар Де Ла Хойя (14), Гарри Греб (15), Азума Нельсон (16), Карлос Монсон (19), Марвин Хаглер (24), Томас Хирнс (25), Жо Ганс (26), Бенни Леонард (29), Пернелл Уитакер (35), Вилли Пепп (36), Рэй Леонард (37), Генри Армстронг (45), Ларри Холмс (46), Жин Танни (47), Леннокс Льюис (53), Феликс Тринидад (60), Майк Тайсон (73) ва бошқа боксчилар ўрин олишган.

Ўзбек боксчилари орасида эса Руслан Чагаев (34-3-1) биринчи ўринда турибди. Кучли ўнликдан Артур Григорян (38-1-0), Қувончбек Тойғонбоев (31-6-0), Муҳаммадқодир Абдуллаев (21-4-0), Тимур Ибрагимов (31-4-1), Қудратилло Абдуқаҳҳаров (12-0-0), Баҳодир Мамажонов (19-3-0), Азизбек Абдуғофуров(6-0-0), Алишер Раҳимов (25-3-0) ва Фурқат Турсунов (25-5-1) ўрин олишган.