“Барселона” бугун Луис Энрике бошқарувидаги энг ёмон натижани қайд этди

Бундан бироз илгари ЕЧЛ чорак финал жавоб учрашуви доирасида “Барселона” ўз майдонида “Ювентус”ни қабул қилди ва  нурсиз дурангга рози бўлди. Дастлабки ўйинда 3:0 ҳисобидаги ғалаба туфайли “кекса синьора” ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Шу тариқа Луис Энрике бошқарувидаги “Барселона” илк бор ЕЧЛда “Камп Ноу”даги баҳсни ўз фойдасига хал эта олмади. Сўнгги бор “Барселона” 2014 йилнинг 1 апрель санасида ЕЧЛ доирасида ўз майдонида ғалаба қозона олмаган эди. Ўшанда Херардо Мартино бошлиқ каталонияликлар “Атлетико” билан дуранг ўйнаган эди – 1:1.

Эслатиб ўтамиз, Луис Энрике “Барселона”га 2014 йилдан буён устозлик қилиб келмоқда ва жамоа унинг бошқарувида икки бор Ла лигада ва бир бора ЕЧЛда ғолиб чиқишни уддалаган.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!