"Барселона" ўз сафига "Реал Сосьедад" ҳимоячисини қўшиб олмоқчи

“Барселона” клубининг “Реал Сосьедад” ҳимоячиси Иньиго Мартинесга бўлган қизиқиши ҳамон сўнмаяпти.

Айни дамда каталонияликлар таркибида марказий ҳимоячилар етишмаётгани сабабли ҳам жамоа раҳбарияти айнан 26 ёшли испаниялик футболчини сотиб олишни режалаштирмоқда. Айтиш керакки, ҳозир “Барселона”да соғлом ва дисквалификация қилинмаган марказий ҳимоячилар бор йўғи 2та.

Маълумот учун, Мартинеснинг “Реал Сосьедад” билан тузган шартномасига кўра унинг товон пули 32 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!