“Барселона” шу ой Мессига янги шартнома таклиф қилади

CHERY AUTO

Каталониянинг “Барселона” клуби рахбарияти жамоанинг аргентиналик етакчиси Лионель Месси билан иложи борича тезроқ шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sport интернет-нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаада ёзилишича, каталонияликлар мана шу ой ичида Аргентина терма жамоаси етакчисига шартномани узайтириш бўйича расмий мурожат қилади. Аввалроқ, “кўк-анор ранглилар” президенти Хосеп Мариа Бартомеу футболчи билан яқин алоқада эканлиги ва барчаси ижобий якун топиши ҳақида таъкидлаб ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, кеча “Барселона” рахбарияти Мессини сақлаб қолиш учун Туранни Хитой клубларига сотишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!