"Бавария" қаршисида "Арсенал"нинг "замбараг"и отилмай қолди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бундан бир неча дақиқа аввал "Бавария" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал дастлабки учрашуви бўлиб ўтди. 

Учрашув кутилганидек мезбонларнинг устунлигида бошланди. Ўйиндаги устунлик эса 11 дақиқага келибоқ голга айландиб Арьен Роббен ҳисобни очди. 29-дақиқага келиб учрашув бош ҳаками мезбонлар дарвозаси томон пеналти белгилади. Алексис Санчес томонидан берилган биринчи зарбани дарвозабон қайтаришга муваффақ бўлди, аммо қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Санчес барибир мақсадига эришди, 1:1. Биринчи бўлим "Арсенал" учун рисоладагидек якунланди.

Иккинчи бўлим ҳам биринчи бўлимдаги каби мезбонларнинг устунлиги остида бошланди. Учрашувнинг 53-дақиқаси ўтиб бораётган бир вақтда Роберт Левандовский "Бавария"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 3 дақиқа ўтган эса Тьяго Алькантара тўплар фарқини 2тага етказиб қўйди, 3:1. 63-дақиқага келиб Алькантара ўзининг дублини "Арсенал" кўз ёшлари билан "ювди". Ўйиндаги сўнги нуқтани эса 86-дақиқада Левандовский ўрнига майдонга тушган Томас Мюллер қўйди, 5:1.

Шу тариқа "Арсенал" жавоб ўйинида қилиш учун ўзига иш қолдирмади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!