Бельгиялик мутахассис ўзбекистонлик мутахассислари учун тақдимот ўтказди

Хабарингиз бор, бундан аввалроқ Бельгия футбол федерацияси техник бўлим бошлиғи Крис ван Пуйвельде бугун Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашгани ҳақида хабар бергандик.

ЎФФ расмий сайтининг хабар беришича хорижлик мутахассис куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган болалар ва ўсмирлар футболи мутахассислари учун тақдимот ўтказди.

Крис ван Пуйвельде йиғилиш иштирокчиларига болалар футболи ва оммавий футболни ривожлантириш бўйича Бельгия тараққиёт моделини ва тажрибасини Ўзбекистонда ҳам тадбиқ қилиш, мамлакатимиздаги мусобақалар ва футбол тадбирларида селекция ишларини такомиллаштиришда Европа тизимини йўлга қўйиш масалалари ҳақида гапириб ўтди.

Тадбир давомида йиғилганлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олишди.

Таъкидлаш лозимки, Крис ван Пуйвельде сафар давомида "Пахтакор", "Локомотив" ва "Бунёдкор" стадионларига ташриф буюриб, у ердаги инфратузилма, яратилган шароитлар билан яқиндан танишишни режалаштирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!