Бокс бўйича ЖЧ-2019 мусобақасига Россия мезбонлик қилади (фото)

Россия бокс бўйича 2019 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритди. Мазкур қарор АИБАнинг 24 июль куни Москвада ўтказилган йиғилишида қабул қилган.

Ҳозирда мусобақани ўтказадиган шаҳар номи аниқ эмас. Бу Москва ва Сочи асосий даъвогарлардан эканлиги таъкидланган.

Россия ушбу мусобақани ўтказиш учун кураш олиб Туркия, Украина, Таиланд ва Ҳиндистонни ортда қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати сўнгги марта Россияда (СССР) 1989 йили ташкил қилинган. Аёллар ўртасидаги дунё биринчилигини Россия 2005 йилда қабул қилган. Ўшанда беллашувлар Подольскеда бўлиб ўтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!