Боксчиларимиз Бишкекдаги халқаро турнирда иштирок этади

  • 27 январь, 2018, 11:05
  • 0
  • Бокс

31 январ - 4 феврал кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги К. Кожомкул спорт саройида бокс бўйича собиқ Иттифоқ қаҳрамони Дуйшенкул Шопоков хотирасига бағишлаганган 41-халқаро турнир бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон, Тожикистон, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистондан 100 нафардан ортиқ чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун рингга чиқишади.

Турнир эркаклар 10 вазн тоифасида (-49 кг, -52 кг, -56 кг, -60 кг, -64 кг, -69 кг, -75 кг, -81 кг, -91 кг, ва +91 кг) ва хотин қизлар эса уч вазн тоифасида (-51 кг, -60 кг, -75 кг) рингга кўтариладилар.

Ўзбекистон терма жамоасидан ўрин олган боксчилар билан танишинг:

49 кг: Нодиржон Мирзахмедов
52 кг: Фозилжон Абдумурадов
56 кг: Ойбек Жураев
56 кг: Асадбек Маликов
60 кг: Озодбек Тўхтаев
64 кг: Зиёвидин Тоҳиров
69 кг: Фазлиддин Мелибоев
75 кг: Акмурод Ғаффаров
81 кг: Баҳромжон Фазилов
81 кг: Шоҳруҳ Рустамов
-91 кг: Азиз Шукуров
+91 кг: Обиджон Тоҳиров

Жамоа мураббийлари Илёс Раҳимжонов ва Асқар Султонов. Шунингдек, ўзбекистонлик ҳакамлардан Аҳмад Фозилов иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!