Боксчиларимиз жаҳон чемпионатида ҳам рақибларини ҳайратга солади (фото)

  • 23 август, 2017, 11:06
  • 0
  • Бокс
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 25 август 2 сентябрь кунлари Германиянинг Гамбург шаҳри мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматининг SPORTS.uz интернет-ахборот порталига маълум қилишича, ҳамюртларимиз айни пайтда Германиядаги ўқув-машғулот йиғинида сўнгги тайёргарлик босқичини ўтамоқда.

Хабарингиз бор жаҳон чемпионатида қуйидаги боксчилар иштирок этади:

1. Дўсматов Ҳасанбой

2. Латипов Жасурбек

3. Ахмадалиев Муроджон

4. Абдураимов Элнур

5. Холдоров Иқболжон

6. Ғиёсов Шаҳрам

7. Мадримов Исроил

8. Мелиқўзиев Бектемир

9. Турсунов Санжар

10. Жалолов Баҳодир

Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти қарорига кўра яна ўн нафар боксчи асосий таркиб вакилларига спарринг рақиб сифатида Германияга олиб кетилган.

Улар билан танишинг:

11. Ибрагимов Мироншоҳ

12. Қодиров Аброржон

13. Шораҳматов Абдулҳай

14. Раҳматуллаев Шербек

15. Норалиев Алиёр

16. Ботуров Бобо-Усмон

17. Ғоипов Маҳмуд

18. Сайдраҳимов Мадиёр

19. Ҳасанов Мирзобек

20. Исмоилов Рустам

SPORTS.uz ахборот порталига боксчиларимизнинг Германиядаги суратлари жўнатилди. Суратлар муаллифи Бобир Акбаров.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!