Бўлғуси чемпионлар Тошкентда сараланади

 

Шу йилнинг 2-5 май кунлари Тошкент шаҳрида юнон-рум кураши бўйича 2000-2001 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлади.

Ўзбекистон жисмония тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳам да Спорт курашлари ассоциацияси ҳамкорлигида ўтказилаётган мусобақа ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, юнон-рум курашини оммалаштириш ва маҳоратли спортчиларни саралаб олиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан энг истеъдодли курашчилар иштирок этадиган мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган ёш полвонларга халқаро миқёсидаги турнирларда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!