Буффон ва Бардзальи тушкунликка тушгани сабаб майдонга тушмагани маълум бўлди

 

“Ювентус” жамоаси бош мураббийи Массимилиано Аллегри клуб посбони Жанлуиди Буффон ва ҳимоячи Андреа Бардзальи нима сабабдан “Сампдория”га қарши (2:3) ўйинда майдонга тушмаганини маълум қилди.

“Буффон ва Бардзальи ЖЧ–2018 турнирига чиқа олмаганидан жуда хафа ва тушкунликда. Италия термаси сафида 15 кун давомида улар нафақат жисмонан, балки маънан ҳам чарчаган. Агар Италия ЖЧга чиқа олганида, бу Буффоннинг олтинчи мундиали бўларди. Шунга қарамай, улар яхши жисмоний ҳолатда”, – деди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Италия термаси ЖЧ–2018 турнирига саралашнинг плей-офф босқичида Швеция термаси билан тўқнаш келиб, дастлабки ўйинда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Иккинчи ўйинда эса италияликлар 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!