Бугун ЕЧЛ нимчорак финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади

Хабарингиз бор ўтган ҳафта УЕФА Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига якун ясалган эди.

Бугун ўз гуруҳларида 1- ва 2-ўринларни қўлга киритиб, мусобақанинг 1/8 финал босқичига йўл олган 16та жамоа иштирокида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Барселона (Испания), Бешиктош (Туркия), Ливерпуль (Англия), Манчестер Сити (Англия), Манчестер Юнайтед (Англия), ПСЖ (Франция), Рома (Италия) ҳамда Тоттенхэм (Англия) жамоалари ўз гуруҳларида ғолиб бўлишган эди.

Гуруҳда 2-ўринларни эса Бавария (Германия), Базель (Швейцария), Порту (Португалия), Реал (Испания), Севилья (Испания), Челси (Англия), Шахтёр (Украина) ва Ювентус (Италия) клублар эгаллашган эди.

Маълумот учун, қуръа ташлаш маросими бугун Швейцариянинг Ньон шаҳридаги УЕФА штаб-квартирасида Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!