Бугун тўрт нафар дзюдочимиз ғолиблик учун гиламга чиқади

Франция пойтахти Париж шаҳрида дзюдо бўйича Гран-При баҳслари давом этмоқда.  Кечаги  кун дастуридан ўрин олган беллашувларда -60, -66 ва -73 килограмм вазн тоифасида ғолиблар номи аниқланди.

Мусобақанинг бугунги куни дастуридан -81, -90, -100 ва +100 килограмм вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи аниқланади.

дзюдочиларимиз бугун ғолиблик учун гиламга чиқишади

Хусусан, -81 килограмм вазнда Ғиёсжон Бобоев дастлабки беллашувда сенегаллик Ндиайе Салигуга қарши гиламга чиқса, ушбу вазнда яна бир вакилимиз Шарофиддин Болтабоев ўз иштирокини саралаш босқичида россиялик Иван Воробьев қарши баҳс билан бошлайди.

Шунингдек, -90 килорамм вазнда Яҳё Имомов британиялик Макс Стюард билан беллашса, -100 килограмм оғирликда Сойиб Қурбонов тожикистонлик Абдулваҳов Сатторов билан баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!