“Бунёдкор” янги футболчиларни таништирув маросимига таклиф этади

 

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси давралар оралиғида ўз таркибига қўшиб олган янги футболчиларни кенг оммага таништиради.

Тадбир 26 июль, чоршанба куни “Бунёдкор” стадиони матбуот анжуманлари залида соат 12:00да бошланади. Унда оммавий ахборот воситалари ходимлари “қалдирғочлар”нинг янги аъзоларига айланган футболчилар билан мулоқот қилиш имкониятига эга бўладилар.

Шунингдек, клуб раҳбарияти томонидан “Бунёдкор”нинг янги футболчилари учун аталган футболкалар ҳам тантанали равишда топширилади. Тақдимот маросимига ОАВнинг барча бўғинларида фаолият юритаётган журналистларни таклиф этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!