"Бухоро" жамоаси янги автобусга эга бўлди

Хабарингиз бор "Бухоро" жамоаси сўнги икки мавсумда чинакамига дадил қадамлар билан одимлаб, ўз мухлисларини хурсанд қилиб келмоқда. 

Биламизки, натижа ўз-ўзидан яхшиланиб қолмайди. Бу йўлда кўплаб инсонларнинг машаққатли меҳнатлари ётади. Бухорода ҳам бугунги кунда шундай клуб барпо этилмоқда. Жамоа аста секинлик билан ўзбек футболи грандлари орасига кириб бормоқда. Бунинг самарасини эса клуб мутасааддилари аста секинлик билан оммага кўрсатишмоқда. 

Маълумки, "Бухоро" жамоаси шу вақтга қадар анча эски моделдаги "Mercedes" русумли автобусдан фойдаланар эди. Бухородаги манбамизнинг маълум қилишича, жамоа базаси ҳудудига янги, замонавий ва барча қулайликларга эга бўлган "MAN" русумли автобус олиб келинган.

Энди жамоа аъзолари сафар учрашувларига ўзларининг янги автобусларида боришади. Бу ҳам бухоролик футболчилар руҳиятига ижобий таъсир кўрсатишига ишончимиз комил.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!