Бухорода ҳаваскор спортчилар спартакиадаси бўлди

 

 

Бухорода “Спорт – саломатлик гарови” шиори остидаги республика спартакиадасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан корхона-ташкилот ва муассасалар ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, уларни спортга кенг жалб қилиш мақсадида ташкил этилган спартакиадада 200 дан зиёд иштирокчи спортнинг 6 тури бўйича ўзаро баҳслашди.

Стол тенниси, бадминтон, сузиш, шахмат-шашка бўйича эркаклар ўртасида Воҳид Сулаймонов, Муҳаммад Жўраев, Билол Бозоров, Шерали Болтаев, Шуҳрат Маҳмудов биринчи ўринни эгаллади. Аёллар ўртасидаги баҳсда Зулайҳо Қаюмова, Раъно Азимова, Манзура Саъдуллаева, Зилиха Жўраева, Мафтуна Ҳазратова ғолиб бўлди. Хотин-қизлар ўртасида ўтказилган волейбол мусобақасида Бухоро шаҳри жамоасига тенг келадигани топилмади.

Спартакиадада “Энг ёши улуғ иштирокчи”, “Энг маҳоратли ҳаваскор спортчи”, “Ғалабага бўлган интилиши учун”, “Энг ёш иштирокчи” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!