“Челси” Манчестер жамоаларини “қувиш”да давом этмоқда (видео)

Бугун Англия Премьер-Лигасида 6-тур ўйинларига старт берилди. Лондоннинг “Челси” клуби бу тур сафарда “Сток Сити” билан куч синашди.

Ушбу қарама-қаршиликда Антонио Конте жамоаси 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу ғалабадан сўнг, “аристократлар”нинг очколари сони 13 тага етди ва улар Манчестернинг икки клубини қувишда давом этмоқда.

Қуйида ушбу ўйинда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!