Де Хеа “Реал”га кетса, Облак унинг ўрнини эгаллайди

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси раҳбарияти “Атлетико Мадрид” клуби посбони Ян Облак хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда AS нашри маълум қилди.

“Қизил иблислар” Давид Де Хеа “Реал”га ўтиб кетса, словениялик дарвозабонни сотиб олишни режалаштирмоқда.

Ўз навбатида, “МЮ“ Де Хеани ўзида олиб қолишга ҳаракат қилади. 26 ёшли испаниялик футболчига амалдаги шартномани узайтириш таклифи тушган.

Жорий мавсумда 24 ёшли Ян Облак Ла Лиганинг 15 ўйинида ўз дарвозасидан 13 та гол ўтказиб юборган. Де Хеа АПЛнинг 21 ўйинида 20 та гол ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!