Дешам Голландия ва Люксембургга қарши баҳслар учун 24 футболчини чақирди

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ЖЧ-2018 саралаши доирасида Люксембург хамда Голландия терма жамоаларига қарши баҳслар учун чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Дешам ушбу ўйинлар учун 24 нафар футболчини жалб этган. Улар билан қуйида танишасиз.

Дарвозабонлар: Альфонс Ареоля, Уго Льорис, Стив Манданда.

Ҳимоячилар: Люка Динь, Кристоф Жалле, Пренель Кимпембе, Лоран Косьельни, Левен Курзава, Джибриль Сидибе, Самюэль Умтити, Рафаэль Варан.

Ярим ҳимоячилар: Н’Голо Канте, Тома Лемар, Блез Матюиди, Поль Погба, Адриен Рабьо, Корентен Толиссо.

Ҳужумчилар: Кингсли Коман, Набиль Фекир, Оливье Жиру, Антуан Гризманн, Александр Ляказетт, Килиан Мбаппе, Флориан Товен.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!