Дракслердан айрилган “Вольфсбург” 24 ёшли франциялик футболчини сотиб олади

 

“Ренн” жамоаси ҳужумчиси Пауль-Жорж Нтеп ўз фаолиятини Германияда давом эттиришга яқин турибди, деб хабар бермоқда L'Équipe.

Юлиан Дракслер “бўрилар” сафини тарк этиб, ПСЖ билан шартнома имзолагач, жамоа раҳбарияти унга ўринбосар излашни бошлади ва уни Франциядан топди.

Маълумотларга кўра, “Вольфсбург” 24 ёшли футболчи учун 8,5 евро тўлайди. Нтеп жамоадошлари билан хайрлашиб, трансфернинг амалга ошишини кутмоқда.

Жорий мавсумда Пауль-Жорж Нтеп “Ренн” сафида Франция чемпионатининг 15 ўйинида майдонга туўиб, 2 та гол ва 5 та голли пасга муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!