Дзюдочиларимиз ғалаба билан бошлашди

 

Хабарингиз бор, бугун Франция пойтахти Париж шаҳрида дзюдо бўйича Катта шлем туркумига кирувчи йирик мусобақа бугун старт олди. Бир неча дақиқа аввал ҳамюртларимиздан Мирзоҳид Фармонов (-73 кг) биринчи бўлиб татамига чиқди. 

Мадагаскарлик Роял Ракотоаривонига қарши беллашувда ҳар томонлама устун бўлган Фармонов икки бор вазари баҳосини қўлга киритди. Африкалик дзюдочи ҳар қанча ҳаракат қилмасин вакилимиздан баҳо ола билмади ва Мирзоҳид иккинчи даврага йўл олди. Унинг бу босқичдаги рақиби мезбонлар вакили Луис Корвал бўлади. 

Яна бир неча дақиқалардан сўнг қолган иштирокчиларимиз ҳам ўз чиқишларини бошлайди. Иккинчи даврада курашга киришадиган Рио Олимпиадасининг бронза медали соҳиби Диёрбек Ўрозбоев (-60 кг) япониялик Рюжу Нагаяма билан ҳисоб-китоб қилса, айни шу вазн тоифасида Шарофиддин Лутфуллаев “В” гуруҳида Тошкент Гран-присининг финалчиси Матяж Трбовчга қарши татамига чиқади. Шунингдек, -66 килограмм вазн тоифасида ўтган йилги Ўзбекистон чемпиони Абдужалил Юсупов учинчи даврага йўл олиш учун мўғилистонлик Херлен Ганболд тўсиғидан ўтиши керак бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!