Энг кескин баҳсда икки теннисчимиз тўқнашди

 

 

Бухорода теннис бўйича "Фьючерс" туркумидаги халқаро турнирнинг биринчи давра беллашувлари якунланди.

Дастлабки босқичнинг энг кескин ва муросасиз беллашуви Ўзбекистоннинг икки теннисчиси - Санжар Файзиев ва Шониғмат Шофайзиев ўртасида бўлди. Учрашувда Сандар тажрибали рақибини 7:6, 7:5 ҳисоббида мағлубиятга учратди.

Мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган яна икки вакилимиз - Саидъало Саидкаримов ва Азамат Луқмонов ҳам ўзаро куч синашди. Бу баҳсда халқаро тажрибаси катта бўлган Саидаъло 6:4, 6:0 ҳисобида устун келди.

Бухорога теннис усталари келди

Мусобақада иштирок этаётган истеъдодли теннисчимиз Темур Исмоилов россиялик Евгений Тюрневни 6:3, 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!