Енгилмас боксчимизнинг АҚШдаги рақиби аниқ бўлди

12 сентябрь, 00:01 1504

Енгилмас боксчимизнинг АҚШдаги рақиби аниқ бўлди

Ўтган йили ҳаваскорлар боксидан профессионал боксга ўтган ҳамюртимиз Хуршидбек Норматов (3-0-0) ўзининг навбатдаги АҚШнинг Коннектикут штатида ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.

15 сентябрга белгиланган ушбу беллашув тўрт раундлик рейтинг жанги бўлади.

SPORTS.uz ахборот портали Хуршидбекка мурожаат қилиб янги рақиб кимлигини аниқлади.

Хуршидбек кейинги рақиби борасидаги саволимизга жавоб йўлланди. Боксчимизнинг маълум қилишича, 15 сентябрь куни америкалик Хэнри Бэкфордга қарши рингга чиқиши кутилмоқда.

Америкалик чарм қўлқоп устаси уч йилдан буён профессионал жангларда қатнашмоқда ва бешта ғалаба, олтита мағлубият қайд этган.

Хуршидбек эса ўтган йили Ромон Барбер, Жереми Пейж, Ленвуд Доциэр билан куч синашиб, рақибларини катта устунлик билан мағлубиятга учратган эди.

SPORTS.uz