Эртага Халқаро дзюдо федерацияси Президенти Тошкентга ташриф буюради

670

Эртага Халқаро дзюдо федерацияси Президенти Тошкентга ташриф буюради

Эртага, 7 декабрь куни Тошкентга Халқаро дзюдо федерацияси Президенти Мариус Визер (Австрия) ҳамда унинг ёрдамчиси Виктор Флореску (Молдова) келади.

Улар мамлакатимизга ташрифи доирасида, 8 декабрь куни “Осиё дзюдо маркази” спорт мажмуасида Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарлари ва Олимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов билан учрашади.

photo_2017-12-06_19-46-42

Шунингдек, 9 декабрь куни Халқаро дзюдо федерацияси делегацияси Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюради. Бу ерда Мариус Визер ва Виктор Флорескуни МОҚнинг бош котиби Ойбек Қосимов қабул қилади.

Sports.uz

Ўхшаш хабарлар