Эртанги рақибимизнинг ЖЧ-2018 саралашидаги иштирокига оид 10 та факт

Эртага Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 сўнгги саралаш раундидаги 6-тур учрашувида Сурия термасига қарши баҳс олиб боради. Биз эса мазкур терманинг ЖЧ-2018 саралашига оид 10 та фактни эътиборингизга ҳавола этамиз.


1. Сурия терма жамоаси ЖЧ-2018/ОК-2019 саралашидаги юришини ҳудди Ўзбекистон сингари иккинчи раунддан бошлаган;

2. Сурияликлар иккинчи раундда Сингапур, Афғонистон ва Камбоджа термаларини ортда қолдирган холда бу босқичга етиб келган. Дарвоқе, Сурия билан Япония ҳам кейинги босқичга чиқган;

3. Сурияликлар иккинчи раундда фақатгина Японияга ҳар иккала ўйинда йирик ҳисобда мағлуб бўлишган. Қолган барча ўйинларни ушбу терма ўз фойдаларига хал этишган;

4. Сурия термаси иккинчи раунддаги 8 беллашувда рақиблар дарвозасини 26 марта ишғол этишнинг уддасидан чиқиб, ўз дарвозаларидан 11 та тўп олиб чиқган;

5. Аммо Сурия термаси хал этувчи босқичда бор-йўғи 1 та гол киритиб, 2 та гол ўтказди. Ушбу босқичдаги ҳеч бир жамоа Суриячалик кам гол киритган эмас;

6. Эртанги рақибимиз таркибидаги Омар Харбин саралашда жами 7 та тўп киритишга муваффақ бўлган. Таққослаш учун, Ўзбекистон термасида бу сафарги саралашда энг кўп гол киритган футболчи Сардор Рашидовдир – 5 та гол;

7. Эртага тўпга эгалик қилишда анчагина нўноқ бўлган икки терма Малайзияда куч синашади. Ҳар холда статистика бизни шундай фикрлашга мажбур этмоқда. Боиси, Ўзбекистон хамда Сурия тўпга эгалик қилиш борасида А гуруҳида энг паст натижаларга эга жамоа саналади. Мос равишда 48 ва 44 %;

8. Эртанги рақибимиз бу босқичда анчагина қўпол ўйин намойиш этишмоқда. Зеро, ортда қолган 5 беллашувда сурияликлар 9 марта ҳакам томонидан огоҳлантирилган ва бу борада гуруҳда иккинчи энг ёмон натижани қайд этиб туришибди(Жанубия Кореяда аҳвол бунданда ёмон);

9. Сурия термасиниг ЖЧ-2018 саралашида киритган жами 27 голи 10 нафар футболчилар томонидан киритилган;

10. Шунингдек, Сурия термаси ушбу босқичда энг кам бурчак зарбасини амалга оширган жамоа саналади – 5 ўйинда 15 та.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!