“Эвертон” Тео Уолкоттни “Арсенал”дан 35 миллион еврога сотиб олмоқчи

17 июль, 18:45 227

“Эвертон” Тео Уолкоттни “Арсенал”дан 35 миллион еврога сотиб олмоқчи

 

Англиянинг “Арсенал” клуби ҳужумчиси Тео Уолкотт фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Daily Mail хабар бермоқда.

Манбада ёзилишича, англиялик футболчига “Эвертон” қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайдликлар Уолкотт учун лондонликларга футболчининг трансфери борасида жиддий таклиф юборган. Хабарларга қараганда, “Эвертон” “тўпчилар” аъзоси учун 35 миллион евро беришга тайёрликларини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, англиялик футболчи олдинроқ “Вест Хэм” таклифини рад этганди.