Европа лигаси. Османлиспор вакиллари ўз майдонида грекларга мағлуб бўлишди

 

Хабарингиз бор кеча Европа лигасининг 1/16 финал босқичининг жавоб учрашувларига старт берилди. Бугунги кунги ўйинлар эса Анқара шаҳридаги бўлиб ўтган Османлиспор - Олимпиакос баҳси билан бошлаб берилди.

Ушбу жамоалар ўртасидаги Грецияда ўтказилган дастлабки баҳсда нурсиз дуранг қайд этилган эди ва натижада бу қарама-қаршиликда туркларнинг имкониятлари юқори кўрилаётган эди. Бироқ бу тахминлар ўзини оқламади.

Биринчи бўлим давомида жамоалар дарвозалар томон йўл топа олмаган бўлсаларда, иккинчи бўлим аввалидаёқ греклар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Биринчи голга Эрон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Карим Ансарифард муаллифлик қилди. Ҳисобни тенглаштириш пайига тушиб қолган Османлиспор аъзолари эса 70 дақиқада ўз дарвозаларидан иккинчи тўпни олиб чиқишди. Қулай вазиятдан унумли фойдаланган Тарик Эльюнусси ҳисобни иккитага етказиб қўйди ва рақибларининг 1/8 финал ҳақида ўйлаб қўйган режаларини батамом йўққа чиқарди.

Ўйин якунига бир неча дақиқа қолган бир пайтда яна ўша Карим Ансарифард литвалик дарвозабон Жидрунас Карчемарскас қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди.

Османлиспор (Туркия) – Олимпиакос (Греция) 0:3 (0:0)

Дастлабки учрашув: 0:0

Голлар: 0:1 – 47 Ансарифард, 0:2 – 70 Эльюнусси, 0:3 – 86 Ансарифард.

Османлиспор: Карчемарскас, Чюрюксу, Пинту (Байир, 66) , Вршаевич , Прохазка, Чагиран (Гювен, 74), Ндиайе, Махер, Регаттен (Деларж, 75), Вебо, Бифума.

Олимпиакос: Леали, да Кошта, Рецос, Сиссоко, Ботиа, Эльюнусси (Мантатис, 81), Андре Мартинш (Андруцос, 66), Себа, Фортунис (Ромао, 86), Фигейраш, Ансарифард.

Огоҳлантиришлар: Махер (67), Бифума (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!