Европа лигаси. "Селта“нинг бу галги қурбони "Шахтёр” бўлди

 

Бугун Европа лигасининг 1/16 финал босқичининг жавоб учрашувлари бўлиб ўтди. Бугунги кунги баҳсларнинг марказий баҳсларидан бири Харков шаҳридаги “Металлист” стадионида бўлиб ўтди.

Унда Ла лига аъзоси “Селта” Донетскнинг “Шахтёр” жамоаси меҳмони бўлди. Ушбу қарама-қаршиликнинг дастлабки учрашувида украиналиклар сафарда кичик 1-0 ҳисобида “Селта” вакилларини мағлуб этган эди. Бугунги кунги ўйинда улар шунчаки умумий ҳисобни сақлаб қолишлари даркор эди. Бироқ якунда ҳаммаси ўзгача тус олди.

Ўйиннинг 90-дақиқасига қадар ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлай олган «кончилар» дарвозабони Андрей Пятов иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида каттагина “қовун тушириб қўйди”. Рақиб жарима майдончасига катта тезлик билан кириб келган “Селта”нинг швециялик ҳужумчиси Йон Гвидетти Пятов томонидан қўполлик билан тўхтатилди. Ушбу вазиятда словениялик ҳакам Славко Винчич “Шахтёр” дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбаси белгилади. Ушбу қулай вазиятдан Яго Аспас унумли фойдаланди ва икки ўйиндан иборат умумий ҳисобни тенглаштирди.

Қўшимча бўлимларда эса, испанияликлар аъзоси Густаво Кабраль ўйиндаги ғалаба тўпини киритди ва Селта клубига нимчорак финал йўлланмасини тақдим этди.

Шахтер (Украина_ – Сельта (Испания) 0:2 (қўшимча вақт.)

Дастлабки учрашув: 1:0

Голлар: 0:1 – 90, пенальти Аспас, 0:2 – 108 Кабраль.

Шахтер: Пятов, Ордец, Исмаили, Срна, Ракицкий, Марлос, Малышев (Борячук, 112), , Коваленко (Степаненко, 73), Фред, Тайсон (Бернард, 83), Бланко Лешук.

Сельта: Альварес, Фонтас, Ронкалья (Хосабед, 58), Кастро, Кабраль, Систо (Росси, 85), Васс (Бонгонда, 80), Эрнандес, Мальо, Аспас, Гвидетти.

Огоҳлантиришлар: Аспас (13), Ронкалья (26), Бланко Лешук (36), Кастро (63), Ракицкий (90), Фред (90), Гвидетти (113).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!