Европа лигаси. "Тоттенҳэм” 1/16 финал босқичидаёқ тўхтатиб қолинди

 

Бугунги учрашувлар билан Европа лигасининг 1/16 финал босқичи ўз ниҳоясига етди. Муросасиз учрашувлардан бири Лондондаги «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтди.

Белгияда ўтказилган дастлабки учрашувда Жереми Пербенинг ягона голи эвазига минимал устунликка эга бўлган Гент вакиллари, жавоб ўйинида ҳам ўзига ишонган ҳолда ҳаракат қилишди.

Учрашувдаги биринчи гол мухлисларни узоқ куттириб қўймади. 10-дақиқада "Тоттенҳэм" ҳимоя чизиғидан рақиб жарима майдони яқинида турган Кристиан Эриксен томон юқорилаб узатилган тўпни "Гент"нинг бирваракайига уч нафар футболчиси ўтказиб юборди. Ушбу вазиятда тўпни эгаллаб олган Эриксон рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб келди ва ўйиндаги ҳисобни очди. Аммо, 20-дақиқада Харри Кейн ўз дарвозасини ишғол этди ва жамоасини қийин аҳволга солиб қўйди.

Иккинчи бўлимнинг 15-дақиқасида Виктор Ваньяма "Тоттенҳэм"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди, бироқ бу гол АПЛ вакилларини кейинги босқичга олиб чиқа олмасди ва улар бор эътиборларини ҳужумга қаратишди. Аммо, уларнинг бу уринишлари зое кетди ва учрашувнинг 82-дақиқасида Жереми Пербе Уго Льорис қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди, 2-2. Ушбу ҳисоб билан баҳс ўз якунига етди ва "Тоттенҳем" Европа лигаси билан хайрлашди.

Тоттенҳэм (Англия) – Гент (Бельгия) 2:2 (1:1)

Дастлабки учрашув: 0:1

Голлар: 1:0 – 10 Эриксен, 1:1 – 20, Кейн (автогол), 2:1 – 61 Ваньяма, 2:2 – 82 Пербе.

Тоттенҳэм: Льорис, Вертонген, Дэвис (Сон Хын Мин, 58), Уокер, Алдервейрелд, Дембеле (Уинкс, 75), Дайер (Янссен, 89), Эриксен, Ваньяма, Алли, Кейн.

Гент: Калинич, Фоке, Митрович, Гершон, Жиго, Деягере (Верстрате, 56), Сайеф, Миличевич (Маттон, 46), Эсити, Саймон (Пербе, 75), Кулибали.

Огоҳлантиришлар: Деягере (23), Сайеф (26), Калинич (45), Вертонген (64), Уокер (74), Верстрате (83), Дайер (85), Уинкс (89), Ваньяма (89), Кулибали (89).

Четлатиш: Алли (39).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!