ФИФА “Ливерпул”га футболчисини қайтариб берди

CHERY AUTO

Халқаро футбол ташкилоти – ФИФА Англиянинг “Ливерпуль” клуби ҳимоячиси Жоэль Матипга мерсисайдликлар сафида ўйнашига руҳсат берди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

Tecno

Аввалроқ Матип ва Камеруннинг яна 6та футболчиси терма жамоаси сафида Африка миллатлар кубогида иштирок этишдан бош тортишган эди. Камерун футбол федерацияси эса бунга жавобан ўша футболчиларни клублари сафида майдонга туширмаслик бўйича ФИФАга шикоят қилган эди. Бироқ, ФИФА бу аризани рад этди ва футболчиларни ўз клубларида ўйнашларига руҳсат берди.

Эслатб ўтамиз, айни дамда Қора қитъанинг энг нуфузли мусобақаси Габон мамлакатида бўлиб ўтмоқда. Турнир 5 февралга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!