Франция ва Белгия терма жамоалари дуранг ўйнади

Франциянинг Лилл шаҳрида «Дэвис кубоги»нинг сўнгги ҳал қилувчи финал учрашувида Франция ва Белгия терма жамоалари баҳслашмоқда.

Финал учрашувининг дастлабки ўйинида белгиялик Давид Гоффен мезбонлар теннисчиси Люка Пуйни 7:5, 6:3, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Иккинчи ўйин Жо-Вилфрид Сонга ва Стив Дарси ўртасида бўлиб ўтди. Унда франциялик Сонга 6:3, 6:2, 6:1 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа илк учрашувдан сўнг Франция ва Белгия терма жамоалари ўртасидаги ҳисоб 1:1 бўлиб турибди.

Мусобақанинг иккинчи кунида ҳар иккала терма жамоа аъзолари жуфтлик баҳсларида куч синашади. Унда Ришар Гаске ва Пер-Юге Эрбер (Франция) - Рубен Бемелманс ҳамда Ёрис Де Лооре (Белгия)ни синовдан ўтказади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!