Фредди Роуч Пакьяонинг Жефф Хорндан реванш олишини истамоқда

  • 22 сентябрь, 2017, 12:25
  • 0
  • Бокс

Бокс мураббийларидан бири Фредди Роучнинг сўзларига кўра, шогирди саккиз вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо биринчи ўрта вазнда WBO чемпиони Жефф Хорн билан реванш жангини ўтказиш бўйича таклиф олганини айтиб ўтди.

Бундан ташқари биринчи ярим ўрта вазн тоифасининг мутлоқ Теренс Кроуфорд ва яна бир қанча боксчилар билан ҳам жанг қилиш имконияти борлигини қўшимча қилган. 38 ёшли боксчининг мураббийи Пакьяонинг Хорндан реванш ололишига ишонмоқда.

Мен унинг Жефф Хорн билан реванш жангини ўтказишни истайман, — дея Роучнинг сўзларини келтиради Sky Sports нашри. – Бу назаримда ҳозирги вақтнинг энг яхши тўқнашуви бўлар эди. Бу эҳтимол келаси йил бошида бўлиб ўтиши мумкин. Бизда яна Кроуфорд  ва бир қанча боксчилар билан учрашиш бўйича таклифлар бор. Мэнни фаолиятини якунлашга яқин турибди, аммо унинг ҳали кучи бор.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!