Гамбург-2017: Баҳодир Жалолов учун ҳам турнир якунига етди

  • 30 август, 2017, 00:25
  • 0
  • Бокс

Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг чорак финал сўнгги жангларидан бирида энг оғир вазнли боксчимиз рингга кўтарилди.

+91 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Баҳодир Жалолов мусобақадаги илк жангини нокаут билан якунлаган эди.

Бугунги беллашувда эса унга Осиё чемпионати финалида рақиби қозоғистонлик Қамшибек Конкабаев яна рақиблик қилди. Ўзига хос реванш жангида Конкабаев ўз мақсадига эриша олди.

Қозоғистонлик чарм қўлқоп устаси ҳакамлар хулосасига кўра 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Баҳодир чорак финалда юришини якунлаган учинчи ўзбекистонлик боксчига айланди. Бундан олдин Исроил Мадримов ва Элнур Абдураимовлар ҳам ярим финалга чиқа олишмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!